Андижон вилоятида аҳолига мўлжалланган кўмирлар талон-торож қилинди — тафсилотлар

Жиноят иши доирасида Андижон, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманлари кўмир омбор мудирлари процессуал тартибда ушланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Андижон, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманларида кўмирларнинг талон-торож қилиниши юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Бош прократура.
Қайд этилишича, “Кўмир таъминот” МЧЖ нинг Андижон вилоят филиали тасарруфидаги омборларнинг айрим мудирлари кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлашган. Улар кўмирни нақд пулга сотишиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилишган.
1 / 4
В Андижанском, Булакбашинском и Джалалкудукском районах возбуждено уголовное дело по факту хищения угля.
2 / 4
В Андижанском, Булакбашинском и Джалалкудукском районах возбуждено уголовное дело по факту хищения угля.
3 / 4
В Андижанском, Булакбашинском и Джалалкудукском районах возбуждено уголовное дело по факту хищения угля.
4 / 4
В Андижанском, Булакбашинском и Джалалкудукском районах возбуждено уголовное дело по факту хищения угля.
Андижон туман кўмир омбор мудири Ш.Б. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 362,3 млн сўмлик 1.220,0 тонна кўмир;
Булоқбоши туман кўмир омбор мудири С.Н. 178,3 млн сўмлик 445,5 тонна кўмир;
Жалақудуқ туман кўмир омбор мудири Й.Ю. 421,7 млн сўмлик 1.419,9 тонна кўмир.
Жиноят иши доирасида Андижон, Булоқбоши ҳамда Жалақудуқ туманлари кўмир омбор мудирлари процессуал тартибда ушланган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудирлари Ш.Б., С.Н., ва Й.Ю. га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а ” банди ва бошқа моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ушбу шахслар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди", — дейилади хабарда.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Айтилишича, Бош прокуратуранинг ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
“Ўзбеккўмир”нинг 9 ойлик натижаларига кўра, истеъмолчиларга 4 298,4 минг тонна кўмир етказиб берилди, прогнозга нисбатан 102,0 фоиз (4 214,4 минг тонна) бажарилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил этди.
Қиш ғами ёзда: аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш бошланди