ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ражабов Бунёд Мадиримович Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунёд Ражабов тайинловга қадар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.