Тарихий натижа: ўзбек самбочи қизлари жаҳон чемпионатида олтин медаллар қўлга киритди

-50 кг вазн тоифасида Гулсевар Ўроқова, -59 кг вазн тоифасида эса Ибодатхон Агожогонова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида кеча, 10 ноябрь куни самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Унда ўзбекистонлик самбочи қизлар олтин медаллар қўлга киритди, деб хабар берди Ўзбекистон самбо ассоциацияси.
-50 кг вазн тоифасида Гулсевар Ўроқова, -59 кг вазн тоифасида эса Ибодатхон Агожогонова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди.
Қайд этилишича, шу пайтгача Ўзбекистон самбочи қизлари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритмаган. Гулсевар ва Ибодатхоннинг олтин медаллари эса ўзбек самбоси тарихида янги саҳифа очди.