Ўзбекистон тиббиёт ходимлари Санкт-Петербургда таълим олди — фото

Ўзбекистон тиббиёт ходимлари В.А.Алмазов номидаги Россия Миллий тиббиёт тадқиқот маркази базасида 72 соатга мўлжалланган “Клиник акушерлик” симуляцион курсини ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Жорий йил 30 октябрдан 11 ноябрга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази тизими муассасалари ва унинг ҳудудий филиалларининг 12 нафар мутахассиси Санкт-Петербургда таълим олиб қайтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Ўзбекистон тиббиёт ходимлари В.А.Алмазов номидаги Россия Миллий тиббиёт тадқиқот маркази базасида 72 соатга мўлжалланган “Клиник акушерлик” симуляцион курсини ўтади.
Петербургнинг В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази — МТТМ билан ҳамкорлик 2023 йил 22 сентябрда таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги меморандумнинг имзоланганидан кейин янгидан ривожлана бошлади.
Медики из Узбекистана прошли обучение в Санкт-Петербурге.
В.А.Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази Россия Федерациясининг йирик илмий-даволаш муассасаларидан бири саналади. Шунингдек, у дунёнинг Times Higher Education Impact Rankings 2023 халқаро рейтингидаги энг яхши таълим муассасаларининг биринчи юзталигига киради.
Медики из Узбекистана прошли обучение в Санкт-Петербурге.
“Алмазов маркази юрак-қон томир касаллиги, қандли диабет ва эндокринопатия билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволашга ихтисослашган. Ва тўпланган тажриба ва билимларни Ўзбекистондан келган мутахассислар билан ўртоқлашиш илғор технологияларни юқоридаги каби бемор аёлларни даволашда жорий этишни, тиббий хизмат кўрсатилаётган аёлларнинг қониқишини оширишни мақсад қилган”, — деб таъкидлади В.А.Алмазов номидаги МТТМ акушерлик ва гинекология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ирина Зазерская.
Таълим жараёни давомида Ўзбекистондан келган мутахассислар хавфли гуруҳдаги аёлларда соматик касалликлар ва акушерлик асоратларни ташхислаш, профилактика қилиш ва даволаш бўйича замонавий технологиялар билан танишди.
Медики из Узбекистана прошли обучение в Санкт-Петербурге.
Ундан ташқари Санкт-Петербург мутахассислари билан биргаликдаги илмий тадқиқотларни, телетиббиётни, Россия Федерацияси мутахассисларининг Ўзбекистонга ташриф буюришини, доимий асосда стажировкаларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шунингдек, сафар доирасида Санкт-Петербург Давлат Педиатрия тиббиёт университети ва унинг Федерал клиникасига ташриф уюштирилди. Томонлар биргаликдаги илмий тадқиқотлар ва тажриба алмашиш тўғрисидаги ҳамкорликка келишиб олдилар.