ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авикомпанияси 4 декабрдан Россиянинг Хабаровск шаҳридан Тошкентга мунтазам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хабаровск аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Орадан 10 йил ўтиб Хабаровск халқаро аэропортидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри мунтазам рейслар очилмоқда”, - дейилади хабарда.
Парвозлар ҳафтасига бир марта, душанба кунлари амалга оширилади. Йўловчиларга Airbus ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади.
Хабаровскдан Тошкентга парвоз 7 соат вақтни ташкил қилади.
Аввалроқ Россиянинг “Red Wings” авиакомпанияси 16 ноябрдан Қозон — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйиши хабар қилинган эди.