Россия ўз активларини мусодара қилганларни чиройли жазолайди

Энди бизда ҳам Россиянинг музлатилган маблағларидан кўп бўлган G7 активларини ўзлаштириш учун маънавий ва ҳуқуқий асослар пайдо бўлади — Володин.
Sputnik
АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси кўп иккиланиш, шубҳа ва уч стулда бўлиниб ўтиришига қарамай, Россиянинг музлатилган активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан маъқуллади.
Агар қонун кучга кирса, Қўшма Штатлар Давлат котиби Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги билан биргаликда 180 кун ичида "Украинани қайта қуриш, хавфсизлик ва гуманитар ёрдамга энг долзарб эҳтиёжларини баҳолаши" ва Конгрессга тақдим этиши керак ва керак бўлса, Россиянинг мусодара қилинган суверен активлари ҳуқуқлари ва улардан олинган ва даромадлар […] Қўшма Штатлар ҳукуматига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, СВО бошланганидан кейин коллектив Ғарб ўзларининг барча ёзилган ва ёзилмаган қонунларини бузган ҳолда, Россия компаниялари ва фуқароларининг тахминан 300 миллиард доллар миқдоридаги активларини, кейинчалик уларни мусодара қилиш, яъни ўғирлаш мақсадида, музлатиб қўйган эди.
Ўша пайтдан бошлаб, куппа-кундуз куни амалга оширилган ўғирликни, ҳеч бўлмаганда узоқдан қараганда қонунийга ўхшаш йўлларини излаш бошланди. Аммо вазиятнинг очиқдан-очиқ қўполлиги ҳатто энг русофоб мамлакатларни ҳам хижолат қилди. Берлин, Париж ва айниқса, юрисдикциясида Россия музлатилган активларининг энг катта ҳажми (180 миллиард евродан ортиқ) бўлган Брюссел талончилик ташаббускори бўлишни ва кейин барча ҳуқуқий ва молиявий оқибатларни ўз зиммасига олишни қатъиян рад этди. Европа Марказий банки Еврокомиссияни “бундай ҳаракатлар бутун дунё бўйлаб евро обрўсига путур етказиши ва унинг захира валютаси сифатидаги мавқеини заифлаштириши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирди, Европа Комиссияси ўз навбатида “ҳуқуқий тўсиқлар жуда юқори” эканлигини тан олди ва "Европа ҳукуматлари молиявий бозорлар учун бундай қарорлар хавфидан хавотирда" эканини билдирди.
Аммо, ҳамма бир йўла кўзни юмиб бир қарорга келса (айниқса ортингиздан АҚШ тепкилар билан "қўллаб-қувватлаб" турса), ҳамма нарсани гўёки қонуний қилиб кўрсатиш мумкин.
Ўғрилар ишни кичигидан бошлашди: дастлаб, Бельгия Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузиб, у ерга 2022-2024 йилларда Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойдадан 1,7 миллиард евро солиқларни ўтказишни режалаштирди. Энди эса - АҚШ Конгрессининг қарори. Шу билан бирга, Токиода бўлиб ўтган “Катта еттилик” ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида “Уларнинг юрисдикциясида бўлган Россия активлари Москва жанговар ҳаракатлар вақтида Киевга етказилган зарар учун товон тўлашга рози бўлмагунча музлатиб қўйилиши” маълум қилинди. Бу ҳеч қачон содир бўлмайди ва улар буни билишади, демак, қонунсиз ва судсиз Россия мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Россия томонининг Ғарб давлатларининг жиноий иерархиядаги ўрни ҳақидаги фикрини Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин аниқ ва ошкора баён қилди:
"Катта еттилик мамлакатлари Россия Федерациясининг музлатилган активларини ўғирламоқчи эканликларини чин дилдан тан олишди. Ушбу муносабат билан биз ҳам G7 давлатларининг Россияда музлатиб қўйилган активларига қарши ҳаракатлар учун маънавий ва ҳуқуқий асосларга эгамиз", - деб эълон қилди. (Маълумот учун: бу миқдор камида икки баравар кўп.)
Россия бир неча бор ва барча даражаларда Ғарб талончиларини мамлакатимиз бизнинг мулкимизни ўғирлаш энг оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган эди. Аммо, ким билан ишлаётганимизни яхши билган мамлакат раҳбарияти дарҳол жавоб чораларини ишлаб чиқишга киришди.
Ва бу чораларнинг вақти келди.
Биринчи қадам, Ғарбда музлатилган Россия резидентларининг активларини (асосан қимматли қоғозлар) Россияда музлатилган Ғарб резидентларининг активларига алмаштириш бўлади. Ҳозирча гап 3,5 миллион Россия фуқароларининг 1,5 триллион рублга тенг активларини озод қилиш ҳақида бормоқда. Тегишли фармонни президент 8 ноябрь куни имзолаган.
Бу ишда бошқа йўналишлар ҳам бор, жумладан, Дмитрий Песковнинг айтишига кўра, мутлақо "айнан тенг бўлмаган", яъни Ғарб учун кутилмаган ва оғриқли чоралар.
Бунга параллель равишда, ўғри Ғарб ўз фирибгарлиги оқибатларини аллақачон ҳис қила бошлаган. Яқин вақтгача Ғарбнинг, биринчи навбатда, Қўшма Штатларнинг асосий бойлиги пул, олтин, депозитлар ёки бирон бир моддий нарса эди. Уларнинг асосий бойлиги — жамланган капитал учун "хавфсиз ва ҳимояланган бошпана" имиджи эди.
Энди бўлса, Володиннинг сўзларига кўра, "АҚШ ва унинг югурдаклари ўз оёғига ўз узишди".

Қизиқарли мисоллар.

Ўғирлик ҳақидаги хабарлар арафасида хорижий инвесторлар жуда яхши кўрадиган “сайёрадаги энг хавфсиз” АҚШ давлат облигацияларининг даромадлилиги 2023 йил 20 октябрь ҳолатига кўра ўтган йилга нисбатан 42%га камайди.
Дунёдаги энг йирик Норвегия суверен жамғармаси 1,4 триллион доллар активлари билан 2023 йилнинг учинчи чорагида 33,8 миллиард доллар зарар кўргани ҳақида хабар берди. Бу ҳолат кўп жиҳатдан Россия каби ўз мулки мусодара қилинишидан қўрққан эҳтиёткор хорижий инвесторларнинг Ғарб акцияларига қизиқиши пасайиши билан боғлиқ.
Лондонда ҳашаматли кўчмас мулк харид қилиш — ўнлаб йиллар давомида бутун дунёдан инвесторларни ўзига жалб қилиб келаётган эди. Бугун бўлса Лондон ўрнини тезлик билан Дубай ва (сюрприз!) Сочидаги кўчмас мулклар эгалламоқда.
Шундай бўлиши олдиндан маълум эди ва бундан вазият фақат ёмонлаша боради.
Россия активларини ўғирлаш — Ғарбнинг бойлик учун "хавфсиз бошпана", "хусусий мулк дахлсизлиги" ва "бозорнинг кўринмас қўли" ҳақидаги ёлғон афсоналарининг аянчли якунидир.
Қўшма Штатлар ва унинг вассаллари Россияга зарар етказиш истагида ўзларининг чириган кичкина дунёсини ўз қўллари билан вайрон қилишди. Энди бизда фақат битта йўл бор — янги дунё қуриш.