Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков: Киев жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини англаш фурсати етган

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Владимир Зеленский ва Киев режими ўз ҳомийларига умидсизлик билан муваффақият қозонишини ваъда бермоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Киев режими у жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини англаши фурсати етган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Улар жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини англаб олишлари фурсати келган. Улар буни қанчалик илгарироқ тушуниб етишса, шу қадар тезроқ ҳал қилиш учун замин пайдо бўлиши мумкин”, - деди Кремль вакили.
Песковнинг аниқлик киритишича, Россия учун асосийси махсус ҳарбий операциядаги ўз мақсадларига эришишдир.
“Сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал этиш учун замин бўлмагани сабаб биз махсус ҳарбий операцияни давом эттиряпмиз”, - деди у.
Зеленский Ғарб билан мулоқот қилиш оҳангини ўзгартирди
Песковнинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский ва Киев режими ўз ҳомийларига умидсизлик билан муваффақият қозонишини ваъда бермоқда. Улар илгари берган сўзларининг устидан чиқишмаган, “ҳомийлар эса безовта бўляпти ва турткилай бошлаяпти”, шу боис Киев сўзамоллик билан жанг майдонида ҳарбий муваффақиятлар бўлишига ишонтиришга уринмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
НАТО янги қурол-яроғ етказиб бераётганига қарамай, Украина мағлуб бўлмоқда – Шойгу