Футбол: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЖЧни йирик мағлубият билан бошлади

Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Испания, Канада ҳамда Малига қарши ўйнади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезияда бошланган жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси
Бугун Малига қарши майдонга тушган ўзбекистонлик футболчилар 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Рақиблар биринчи голни 30-дақиқада киритишди. Иккинчи гол эса Беҳруз Жўматов рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун белгиланган 72-дақиқадаги пенальтидан киритилди. Учинчи тўп ҳам уч дақиқа ўтар-ўтмас ўзбекистонлик дарвозасини ишғол қилди. Ҳар учта голга Мали ҳимоячиси Мамаду Думбия муаллифлик қилди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон "B" гуруҳидан жой олган. Мазкур гуруҳда ўзбекистонликларга Испания, Канада ҳамда Мали термалари рақиблик қилмоқда.
Мусобақа 10 ноябрдан 2 декабрга қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та жамоа ғолиблик учун куч синашишни бошлаган.