Футбол бўйича ЖЧ: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Малига қарши ўйнайди

Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Бугун, 10 ноябрь куни, футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезия мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида ўз юришини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Йигитлар дастлабки турни Мали жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.
Ўйинни plus.fifa.com сайтида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.