Доллар, евро ва рубль тушди — 13 ноябрда амалда бўладиган валюталар курси

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 17,93 сўмга арзонлашди ва 12 270,11 сўмни ташкил қилди. Евро 44,95 сўмга тушди ва 13 100,80 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,34 сўмга тушди ва 133,33 сўмни ташкил қилди.