ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Фуқаро муҳофазаси институтига Беларусь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф режасига кўра, делегация аъзоларига Фуқаро муҳофазаси институтида аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш учун яратилган ўқув хоналари, турли хусусиятли фавқулодда вазиятларни иммитация қиладиган замонавий тренажёрлар имкониятлари намойиш этилди.
Ташриф давомида делегация аъзолари Фуқаро муҳофазаси институтида тингловчилар билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо беришди.