Доллар тушди, рубль эса ошди — 10 ноябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар сўмга нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 8,97 сўмга арзонлашди ва 12 288,04 сўмни ташкил қилди. Евро 30,99 сўмга ошди ва 13 145,75 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,19 сўмга ошди ва 133,67 сўмни ташкил қилди.