Самарқанд тез ёрдам хизматига янги машиналар топширилди

Бугунги кунда тез тиббий ёрдам тизими учун етказиб берилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг сони 700 дан ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Самарқанд вилояти тез ёрдам хизматига “Volkswagen Caddy” автомобиллари топширилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирли 8 ноябрь куни “Jizzakh Auto” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 108 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари топширилгани ҳақида маълум қилган эди.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Андижон, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоят филиалларига етказиб берилмоқда.
Айни дамда тез тиббий ёрдам тизими учун етказиб берилган “Volkswagen Caddy” автомобилларининг сони 700 дан ошган.