Россия саратонни даволашда юздан ортиқ синовлар ўтказмоқда — Путиннинг асосий баёнотлари

Путин ҳукумат билан саратонга қарши кураш чораларини муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россияда саратон касаллигини даволаш учун маҳаллий дори воситаларининг 100 дан ортиқ клиник синовлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин бошчилигида ўтган ҳукумат аъзолари иштирокидаги саратон касаллигига қарши кураш чоралари бўйича йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди РИА Новости.

"Мен маълумотномаларни кўриб чиқдим: янги хавфли ўсмаларнинг тарқалиши ҳақиқатан ҳам 2019 йилга нисбатан ошди. 100 минг аҳолига 2676 тани, 2022 йилда эса 2747 тани ташкил этган. Яъни, бу шунчаки улар кўпроқ аниқлана бошлаганини англатади”, — деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, ўлим даражасининг камайиши муҳим кўрсаткичдир, деди у. Бу маълумотни соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко тасдиқлади. Унга кўра Россияда саратон касаллигидан ўлим сўнгги тўрт йил ичида 5,6 фоизга камайди.
“Клиник текширув қамрови ва сифатини оширувчи профилактика йўналишининг ривожланиши аниқланган хавфли ўсмалар, жумладан, асемптоматик ўсмаларнинг салмоғини қарийб 21 фоизга ошириш имконини берди. Аҳоли ўлимининг 5,6 фоизга камайиши табиий эди”, — деди вазир.
Россияда диагностика тезлиги ва сифатини ошириш туфайли ўсмаларнинг деярли 60 фоизи биринчи ёки иккинчи босқичда аниқлана бошлади, деди у.
Мурашко таъкидлаганидек, клиник текширув қамрови ва сифатини оширувчи профилактика йўналишининг ривожланиши фаол аниқланган хавфли ўсмаларнинг салмоғини деярли 21 фоизга ошириш имконини берди. У, шунингдек, сўнгги тўрт йилда мамлакатда онкологлар, жумладан, болалар шифокорлари сони 13 фоиздан кўпроқ ошганига эътибор қаратди. Бундан ташқари, ҳозирда Россияда саратон касаллигини даволаш учун маҳаллий дори воситаларининг 100 дан ортиқ клиник синовлари ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, радиофармацевтика ва шахсийлаштирилган генетик тестлар каби янги йўналишлар фаол ривожланмоқда, дея қўшимча қилди вазир.
Ўз навбатида, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуровнинг айтишича, бу йил Россия фармацевтика компаниялари саратон касаллигини даволаш учун 40 дан ортиқ дори-дармонларни рўйхатдан ўтказган. Бу ҳар томонлама давлат ёрдами туфайли содир бўлди: илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун субсидиялар ҳамда Саноатни ривожлантириш жамғармаси кредитлари, дея таъкидлади у.
Шунингдек, вазир республика бўйлаб МРТ, КТ, электрон нур терапияси ва ултратовуш аппаратлари бўйича янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиш режалари ҳақида ҳам сўз юритди.

“16 турдаги тиббий асбоб-ускуналарни серияли ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаларини амалга оширмоқдамиз. Буларга чизиқли тезлатгичлар, циклотронлар, электрон нурли терапия комплекслари, шунингдек, МРТ, КТ, эндоскопик ускуналар, ултратовуш ва энг муҳими, улар учун сарфланадиган материаллар киради”, — дея тушунтирди Мантуров.

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова, ўз навбатида, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш дастурининг айрим элементларини қайта кўриб чиқиш ниятида эканлигини маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2024 йилга мўлжалланган янги давлат кафолатлари ва фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш дастури доирасида саратонни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида клиник кўрикдан ўтказиш дастурининг айрим элементларини қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз ", — деб таъкидлади у.
Бундан ташқари, Голикова, Саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор федерал органлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги саратон билан касалланган беморлар учун тиббий озиқлантириш ва унинг таркибий қисмларини ишлаб чиқариш режасини тайёрлаганлигини айтди.
Бу соҳа ҳам бошқалар каби доимий назоратда, дея қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.
Россияда саратон касаллигига чалинганлар учун махсус озиқ-овқат етишмаслиги масаласини ҳал қилиш ва ишлаб чиқаришни бошлаш керак, деди Россия президенти Владимир Путин.