Пойтахтда бир ярим асрлик обида қайта тикланмоқда — тафсилотлар

“Баланд” жоме масжидида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Баланд” жоме масжиди қайта тикланмоқда, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Мутасаддилар объектни реставрация, реконструкция ҳамда таъмирлаш-тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.
Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши шу йил 6-8 апрелида масжид қурилиш ишларини амалга ошириш лойиҳасини кўриб чиқиб, маъқуллаган эди.
Пойтахтда бир ярим асрлик обида қайта тикланмоқда
Бинонинг тарихий қисмига шикаст етказмаган ҳолда пойтахт Маданий мерос бошқармаси назорати остида атрофини реконструкция қилишга рухсат берилган.
Баланд масжиди 1857 йилда қурилган. Ҳозир объект давлат мулки ҳисобланади.