ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бугундан ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон кубоги босқичларида иштирок этишни бошлашади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бугун дунёнинг турли нуқталарида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига старт берилади.
Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Спортчилар иштирок этадиган йўналишлар, манзиллар ва саналар:
9-11 ноябрь: сабля, Жазоир: Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов, Зайнаб Дайибекова;
10-11 ноябрь: шпага, Швейцария: Жавоҳирбек Нурматов, Мейирхан Тимуров;
10-12 ноябрь: рапира, Туркия: Муҳаммад Юсуф Асранов, Жамолиддин Марипжонов, Илёсбек Марипжонов, Иляс Молина, Радмир Семенеев, Улуғбек Усмонов.