ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар бош прокурорларининг 21-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақида Бош прокуратура хабар берди.
Сиан шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 21-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари, Беларусь ва Мўғулистон Бош прокуратуралари вакиллари иштирок этишди.
Кун тартибига кўра иштирокчилар давлатни модернизация қилишда прокуратура органларининг амалий фаолиятини муҳокама қилишди, шунингдек, бу борадаги миллий тажрибани белгилаб ўтишди.
“Бош прокурор Йўлдошев фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди”, —дейилади хабарда.
Сиан шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 21-йиғилиши бўлиб ўтди.
© Генеральная прокуратура республики Узбекистан
Тадбир якунлари бўйича бош прокурорлар ШҲТга аъзо давлатлар прокуратуралари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини белгилаб берувчи йиғилиш баённомасини имзолашди.