Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда ҳудудлараро ҳамкорлик портали ишга тушди

Унда ЕОИИ мамлакатлари ҳудудий бошқармалари, тадбиркорлар, инвесторлар ёки бошқа исталган хўжалик юритувчи субъектлар ўз лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиришлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Евроосиё Иқтисодиё иттифоқида (ЕОИИ) Ҳудудлараро ҳамкорлик портали ишга тушди. Бу ҳақда МИР телеканалига Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Иқтисодий сиёсат стратегиялари департаменти раҳбари Андрей Пантелеев маълум қилди.
Портал Межрегионального сотрудничества ЕАЭС.
“ЕОИИда минтақалараро ҳамкорлик бўйича ахборот портали ишга тушди. Унда ЕОИИ мамлакатлари ҳудудий бошқармалари, тадбиркорлар, инвесторлар ёки бошқа исталган хўжалик юритувчи субъектлар ўз компаниялари, ишлаб чиқарган маҳсулотлари, хизматлари, шунингдек, жорий ва потенциал инвестиция лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиришлари мумкин.
Бу тадбиркорлар учун яхши ва бепул реклама бўлади, улар Иттифоқнинг бошқа давлатларида ўзлари учун потенциал ҳамкорлар топишлари осон бўлади", — деди комиссия вакили.
Пантелеевнинг айтишига кўра, Иттифоқ давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан ҳудудлараро ҳамкорлик ЕОИИнинг 2025 йилгача қабул қилинган стратегиясига киритилган. ЕИК ҳам бу ишни амалга ошириш борада чора-тадбирлар рўйхатини ишлаб чиққан ва амалга татбиқ этмоқда.
ЕИК департаменти раҳбари ЕОИИда минтақалараро ҳамкорлик, айниқса, бизнес соҳасида фаоллашаётганини айтиб ўтди. Мисол тариқасида Россия-Қирғизистон ҳамкорлиги келтирилган. Ушбу икки давлат ҳудудлараро конференциясида вилоятларда орасида қарийб 900 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.