Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Баланд” жоме масжиди реставрация қилинади. Маданий мерос агентлиги мутахассислари масжиднинг таъмирлаш-тиклаш ишларини ўрганиб чиқишди.
Бинонинг тарихий қисмига шикаст етказмаган ҳолда таъмирлашга рухсат берилган. Бу обида 1857 йилда қурилган ва ҳозир давлат мулки ҳисобланади.
Батафсил - Sputnik видеосида.