АҚШнинг Яқин Шарқдаги навбатдаги ҳаракати қандай бўлади

Оқ уйнинг собиқ ходими Робертс: АҚШ Яқин Шарқда янги урушларни қўзғатмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. АҚШ минтақада янги урушларни келтириб чиқариш учун Фаластин-Исроил можаросини кенгайтирмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ ходими Пол Крейг Робертс маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Мақсад - Эрон ва Сурияни можарога жалб қилиш, неоконсерватор Яқин Шарқда урушларни қайта бошлаши", — деди у.

Таҳлилчининг таъкидлашича, жуда кўп сонли Америка қўшинлари, қуроллари ва ҳаво кучларининг юборилиши Вашингтоннинг минтақадаги ниятларини тасдиқлайди.
"Ҳеч ким мантиқий овозларга қулоқ солаётганга ўхшамайди. Бошқача қилиб айтганда, можаронинг назоратдан чиқиб кетишига ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди", — дея қўшимча қилди Робертс.