ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Хитой Россияни Ғарб мамлакатлари санкцияларига қарши тура олиш қобилияти ва қодирлиги учун ҳурмат қилади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Марказий Ҳарбий Кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувда маълум қилди.
“Россия Федерацияси сизнинг раҳбарлигингиз остида <...> Ғарб санкцияларига қарши тура олмоқда, бу Россияни ҳеч қандай қийинчилик эга олмаслигидан далолат беради. Шу боис Хитой томони ҳурмат билдиради”, - деди Чжан Юся. Учрашув лавҳаларини “Россия-24” телеканали намойиш этди.
Унинг сўзларига кўра, бу гал Хитой делегацияси Россияга икки мамлакат етакчилари ўртасидаги муҳим келишувларни амалга ошириш, ҳарбий-техник ҳамкорлик юзасидан навбатдаги мажлисни ўтказиш ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун келган.