Тошкент – ​​Хўжакент йўналиши бўйича электропоездлар ҳаракати тўхтатилди

Бугундан Тошкент – ​​Хўжакент – ​​Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездлар вақтинчалик ҳаракатланмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. 8 ноябрдан Тошкент – ​​Хўжакент – ​​Тошкент йўналиши бўйича электропоездларнинг ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаракат таркиби модернизация қилиш мақсадида тўхтатилди. Ҳаракат қачондан бошлаб қайта тикланиши номаълум.
Тошкент−Хўжакент йўналишида сўнгги рейсда кетмоқчи бўлганларга Чирчиқ, Ғазалкент ва Хўжакентга муқобил йўналишни олдиндан режалаштириш тавсия қилинади.