ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги барча манфаатдор томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида янада кўпроқ фойда келтириши мумкин, деди Россия президенти Владимир Путин “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида.
Россия раҳбарининг фикрича, Марказий Осиё минтақасида бирлаштирувчи тенденциялар кучайиб бормоқда.
“Буни жорий йилнинг 14 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари ҳам тасдиқлади. Бунинг фонида “Марказий Осиё плюс Россия” форматига талаб тобора ортиб бормоқда. Шубҳасиз, транспорт-логистика, энергетика ва гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигимиз икки томонлама ҳамкорлик доирасидан ошиб кетди ва барча манфаатдор томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари орқали янада кўпроқ фойда келтириши мумкин”, — деди у.
Шунингдек, Путин Марказий Осиёнинг “олтилик” мамлакатлари ўзаро ҳамкорлигининг устувор йўналишлари қаторида хавфсизлик, иқтисодиёт ва савдо, энергетика соҳаларида ҳамкорлик борлигини айтди.