ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банкининг олтин-валюта захиралари олти ойлик қисқаришдан сўнг кўпайди, дея маълум қилинди Марказий банк ҳисоботида.
Жорий йил октябрь ойида бу кўрсаткич 1,9 млрд долларга ошиб, 31 млрд доллардан 32,9 млрд долларга етган.
Ўтган ойда олтин захиралари қиймати 23,1 млрд доллардан 24 млрд долларгача кўпайган. Олтин захиралари ҳажми эса 12,3 млн троя унсиясидан 12 млн троя унсиясига камайган. Олтин нархлари ошгани олтин захиралар қиймати ҳам ортишига сабаб бўлган.
Валюта захиралари эса 1 млрд долларга ошиб, 7,4 млрд доллардан 8,4 млрд долларгача ўсган.