Ўзбекистон 9 ойда энг кўп Россияга мева-сабзавот экспорт қилди

9 ойда 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорти амалга оширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 831 млн долларга тенг бўлган 1,3 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 бараварга ёки 99,5 минг тоннага кўпайган.

За 9 месяцев экспортировано 1,3 млн тонн фруктов и овощей
Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,9 %), Покистон (15,1 %), Қозоғистон (12,2 %) ҳамда Хитой (8,4 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.