ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Москва – Тошкент йўналишидаги HY602 рейсининг парвози кечиктирилди. Бу ҳақида "Uzbekistan Airways" хабар берди.
Қайд этилишича, Москва – Тошкент йўналиши бўйича 7 ноябрь куни амалга оширилиши керак бўлган HY602 рейси техник сабабларга кўра жўнаб кетиш аэропортида (Домодедово) кечиктирилди.
Авиакомпаниянинг техник мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш бўйича иш олиб боришмоқда.
“Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди. Йўловчиларга, шунингдек, компенсация хизматлари ҳам тақдим этилди”, — дейилади хабарда.
Парвоз вақти ҳақида қўшимча маълумот қўшимча равишда хабар қилинади.