ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бирларшган Араб Амирликлари (БАА) Ўзбекистонда бута меваларини етиштиришнинг иккинчи босқичига ўтмоқчи. Бу ҳақида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Вазир Лазиз Кудратов Абу-Даби қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат ташкилоти бош директори, “E20 Investment Limited” компанияси раиси Саид ал-Амири билан музокаралар ўтказди.
“Корхона 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп бута меваларини етиштиришни назарда тутувчи лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишларни бошлашни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ветеринария соҳаларида янги инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
БАА компанияси Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишмоқчи
© Министерство инвестиций, промышленности и торговли
Музокаралар якунида янги лойиҳа ва ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилишини фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Маълумот учун, "E 20 Investment Limited" – қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасига ихтисослашган инвестиция компанияси. Ушбу соҳада 20 йиллик тажрибага эга. Таркибига Европа, Марказий Осиё ва Африкада инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи 12 дан ортиқ шўба корхоналари киради.