ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. АҚШда “Юлдузли йўл” ва “Перл-Ҳарбор” фильмини суратга олишда фойдаланилган улкан ёғоч омборда ёнғин чиқди, деб хабар берди NBC.
“Ўт ўчирувчилар собиқ Тустин ҳарбий-ҳаво кучлари базаси ўрнидаги омбордаги чиққан ёнғинни ўчиришга уринишмоқда... Ёнғин суръати ва кутилмаганда омбор қулаб тушиши хавфи туфайли биз тузилма бутунлай вайрон бўлиб, қулашига вақт бериш энг яхши чора деб билдик. Шундан сўнг ёнғинга яқинлашиб, уни жадал ўчиришни бошлаш мумкин”, – дея маълум қилди Оринж округи ўт ўчириш бошқармаси Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
“NBC Los Angeles” телеканалининг хабар беришича, ёнаётган омбор дунёдаги иккита энг катта ёғочдан ясалган эгизак бинолардан биридир. Улардан “Перл-Ҳарбор” фильми ҳамда “Юлдузли йўл” ва “Махфий материаллар” телесериалларини суратга олишда фойдаланишган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида у ерда дирижабллар сақланган.