Залужнийнинг ёрдамчиси совға қилинган граната портлаши оқибатида ҳалок бўлди

Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Залужний ёрдамчисининг ўлими тафсилотларини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Киев вилоятидаги ўз уйида граната портлаши оқибатида Украина қўшинлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг ёрдамчиси Геннадий Частяков ҳалок бўлди, деб хабар қилди Украина Ички ишлар вазири Игорь Клименко. РИА Новости.
Частяковнинг ўғли эса оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Маълум қилишича, Частяковнинг ўлимига сабаб бўлган гранатани унга ҳамкасби совға қилган.

“Ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фожианинг дастлабки ҳолатларини аниқлаш мумкин бўлди. Ҳалок бўлган майор Частяковнинг туғилган куни бўлган. У ишдан уйига ҳамкасбларининг совғаларини олиб қайтган ва уларни оиласига кўрсата бошлаган. У гранаталари бор совға қутисини чиқариб, ўғлига ўқ-дорилардан бирини кўрсата бошлаган. Ўғил гранатани қўлига олиб, ҳалқасини бурай бошлаган. Шундан сўнг ҳарбий хизматчи гранатанинг ҳалқасини чиқариб юборган ва портлаш юз берган”, — деб ёзди Клименко.

Унинг сўзларига кўра, "бу Ғарб услубидаги янги гранаталар эди". Полиция маълумотларига кўра, квартирада яна бешта портламаган граната топилган, улар экспертиза учун юборилади.
Полиция Частяковга шундай совғани берган ҳарбийни аниқлаган.
"Унинг кабинетида аллақачон тинтув ўтказилган ва яна иккита шунга ўхшаш граната олиб қўйилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда", - деди вазир.