ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шуҳрат Аҳмедов Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шухрат Ахмедов
© пресс-служба хокимията Хорезмской области
Шуҳрат Аҳмедов 2023 йилнинг апрель ойидан буён Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Унинг ўрнини Акмал Жималязов эгаллади. Акмал Жималязов тайинловга қадар вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Акмал Жималязов
© пресс-служба хокимията Хорезмской области
Халқ депутатлари Шовот туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ойбек Холбоев Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ойбек Холбоев
© пресс-служба хокимията Хорезмской области
Ойбек Холбоев 1974 йил 15 сентябрда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. 1996 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган.
2014 йилда Шовот тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси, 2014−2017 йилларда тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017−2018 йилларда Хоразм вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, 2018−2019 йилларда Боғот тумани ҳокими вазифасини бажарувчи, сўнгра ҳокими бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар у 2019 йилдан буён Урганч шаҳри ҳокими бўлган.