Тошкентда 8-10 ноябрь кунлари айрим кўчаларда ҳаракат чекланади — харита

Тошкент халқаро аэропортига борувчиларга айланма йўллар билан танишиб чиқишни тавсия этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тошкентда 8—10 ноябрь кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар ёпилади, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.
Улицы которые будут закрыты в Ташкенте 8-10 ноября
Қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;
Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
"Uzbekistan Airports" йўловчилар ва ҳамроҳлик қилувчи шахсларга ёпиқ кўчалар ҳамда Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи айланма йўллар кўрсатилган харита билан танишиб чиқишни тавсия қилади.
Шунингдек, парвозларга кечикмаслик учун аэропортга одатдагидан вақтлироқ жўнаш тавсия этилади.