Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди

Бугун республика раҳбари бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Татаристон раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан Қорақалпоғистон республикасига келди. Бу ҳақида "Татар-информ" АА хабар берди.
Рустам Миннихановни автоном вилоят пойтахти Нукус шаҳри халқаро аэропортида Қорақалпоғистон республикаси парламенти раиси Аманбай Ўринбоев ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрмановлар кутиб олди.
Татаристон раис Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Қорақалпоғистон республикасига келди.
Бугун республика раҳбари бошчилигидаги Татаристон делегацияси қатор корхоналарга ташриф буюради. Шунингдек, Қорақалпоғистон раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтади.