Рустам Минниханов Нукусдаги корхоналарни бориб кўрди

Рустам Минниханов Нукус шаҳридаги бир қатор корхоналарни бориб кўрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ўсди. Бу ҳақида Татаристон етакчиси Рустам Минниханов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Рустам Минниханов Нукус шаҳрида бўлиб турибди. Ташриф давомида у бир қатор корхоналарни бориб кўрди.
Рустам Минниханов Нукусдаги корхоналарни бориб кўрди
“Биз Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари билан иқтисодий алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Бугун биз бир қатор корхоналарни кўздан кечирдик, бир қанча объектларни бориб кўрдик, уларда қандай лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини муҳокама қилдик. Ўзбекистон билан товар айирбошлашимиз йил сайин ортиб бормоқда, жорий йилнинг 6 ойида эса у яна 30 фоизга ўсди”, — деб ёзади у.
Рустам Минниханов Нукусдаги корхоналарни бориб кўрди
Унинг қўшимча қилишича, бир-бирини тушунадиган тилда музокаралар олиб бориш ёқимли, қорақалпоқ ва татар тиллари жуда ўхшаш.
Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди