Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия артиллерияси Красний Лиман йўналишида Украина ҚКга зарба берди

Марказий ҳарбий округи Красний Лиман йўналишида Украина қуролли кучларига зарба берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари Красний Лиман йўналишида Украина Қуролли кучлари қўшинлари ва техникаси тўпланган ҳудудларга зарба берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Разведка бўлинмаларидан душманнинг жойлашуви тўғрисида маълумот олиб, экипаж жанговар ҳудудга етиб келди. Жанговар транспорт воситасини ҳаракат ҳолатидан жанговар ҳолатга ўтказиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширгандан сўнг, артиллериячилар 122 мм калибрли ракеталар билан 10 километрга яқин масофада душманни йўқ қилди”, — дейилган хабарда.
Душанба куни Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар бир кун ичида Украина қўшинларининг тўққизта ҳужумини қайтарганини, Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари эса 860 нафар аскарни ташкил этганини маълум қилди.