ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 9 ноябрь куни расмий ташриф билан Қозоғистонга боради, деб хабар қилди РИА Новости Кремль матбуот хизматига асосан.
Россия президенти Қозоғистонда ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашади ва қатор масалаларни муҳокама қилади.
“Музокаралар чоғида Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий масалалари, Евроосиёда интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини, коинот, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Ташриф якунида “муҳим қўшма ҳужжатлар” имзоланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, тадбир дастурида оммавий ахборот воситалари учун бериладиган баёнотлар мавжуд.
Бундан ташқари, Путин ва Тоқаев Костанай шаҳрида бўлиб ўтадиган Россия ва Қозоғистон ўртасидаги XIX минтақалараро ҳамкорлик форумининг ялпи мажлисида онлайн иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маротаба давлат раҳбарлари Россия президентининг Москва яқинидаги Ново-Огареводаги қароргоҳида учрашган эди. Ўшанда Тоқаев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаб бериш маросимида иштирок этган эди.