Каратэ WKF: ўзбекистонлик спортчилар олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди

Қозоғистонда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистонда ўтказилаётган каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатда олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Қозоғистонда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Мусобақада қитъанинг энг кучли ёш каратэ усталари ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда.
Мусобақанинг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Унда спортчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
олтин медал: -54 кг: Моҳинур Тешабоева, -61 кг: Саида Мусахонова
кумуш медал: -70 кг: Бекзод Зоиров
бронза медал:-52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов, -57 кг: Исомиддин Каримов, +70 кг: Сардор Баҳромов, -47 кг: Диёра Пўлатова, Абдулазиз Расулов (ката)
Осиё чемпионати 8 ноябрга қадар давом этади.