Ичан-қалъа музейи қандай маданий ашёлар билан бойиди – видео

Ашёлар орасида Ортиқ Отажоновнинг ҳарф терувчи машинкаси ва мусиқа асбоблари бор.
Sputnik
“Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасига “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида музей фондига жами 214 дона музей ашё қабул қилинган.
Улардан 166 донаси музей-қўриқхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига харид қилинган. Қолган 48 донасини эса фуқаролар беғараз топширган.
Ашёлар орасида Ортиқ Отажоновнинг ҳарф терувчи машинкаси ва мусиқа асбоблари бор. Қадимий ёғоч стол ва стуллар, сандиқ, мис қумғон, самовар ҳамда XIX аср охирига оид чинни буюмлар ҳам беғараз тақдим этилган.
Бундан ташқари, музей Навоий, Румий, Фузулий, Сўфи Оллоёр, Шерозий қўлёзмалари билан бойиган.
Батафсил - Sputnik видеосида.