Зеленский Ғарб билан мулоқот қилиш оҳангини ўзгартирди — ОАВ

The Spectator: Зеленский Ғарб сиёсатчилари билан мулоқотда оҳангини ўзгартирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб билан мулоқот қилиш оҳангини ўзгартирди. Бу ҳақида РИА Новости The Spectator нашрига таяниб хабар берди.
"Агар яқинда Киевнинг позицияси "бизга кўпроқ беринг ва биз тезда ғалаба қозона оламиз" бўлган бўлса, энди у "бизга кўпроқ беринг, акс ҳолда бу номаълум муддатга чўзилиб кетади" бўлди”, — дейилади хабарда.
Мақолада таъкидланишича, Зеленский шу йўл билан Ғарбнинг Россия билан узоқ давом этадиган можародаги қўрқувини енгмоқчи.
Муаллифнинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин стратегиясида Киев ҳамкорларининг секин-аста чарчагани ва қарама-қаршиликни чўзишни истамаслиги ҳақидаги фикр ҳам бор.
Агар Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Ғарбда шунга ўхшаш ҳис-туйғулар мавжудлигини бепарволик билан инкор этаса, Италия бош вазири буни россиялик пранкерлар билан суҳбатда тасдиқлади, дейилади мақолада.