ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. “Заправка”лардан 6,1 млн литр сифатсиз нефть маҳсулотлари топилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, октябрь ойида сифатсизлиги аниқланган 6 млн 105 минг литр нефт маҳсулотларининг сотувга чиқарилишини олди олинди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция”нинг назорат-кимё лабораториялари томонидан нефт маҳсулотлари бўйича сифат назорати тадбирлари олиб борилди.
“ 91 ҳолатда айрим АЁҚШларда 6 млн 105 минг литр нефт маҳсулотларининг сифацизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилишининг олди олинди”, — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, инспекция томонидан аниқланган камчиликлар тезда бартараф этилиши бўйича масъулларга кўрсамалар берилган. Уларнинг бажарилиши назоратга олинган.