Доллар ва рубль яна кўтарилди: 7 ноябрда амалда бўладиган валюталар курси

Сўм хорижий валюталарга нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 16,00 сўмга қимматлашди ва 12 270,00 сўмни ташкил қилди. Евро 138,51 сўмга қимматлашди ва 13 186,57 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 1,23 сўмга кўтарилди ва 133,01 сўмни ташкил қилди.