ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари халқаро мусобақада ғолиб бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қайд этилишича, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида сувга сакраш бўйича “1st Malaysia Open Diving Championships 2023” мусобақаси ўтказилмоқда.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин медални қўлга киритди.
“Эркаклар ўртасида 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида Вячеслав Качанов ва Игор Мялинлар энг юқори баллни жамғаришга муваффақ бўлишди”, — дейилади хабарда.
Иккинчи ўрин Индонезия вакилларига насиб этган бўлса, мезбонлар кучли учликни якунлаб беришди.