ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Қозоғистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Оқўрда матбуот хизмати.
"9 ноябрь куни давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Остонага расмий ташриф билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин келади”, — дейилган хабарда.
Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган, унда Қозоғистон—Россия стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, президентлар видеоконференц-алоқа режимида Костанайда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ХIX минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.