ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ер остида сақлаш иншоотларига 3 млрд 445 млн куб метрдан ортиқ табиий газ жамланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтрансгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова маълум қилди.
“Хўжаобод” газни ер остида сақлаш иншоотида актив газ сақлаш ҳажмини оширишга оид лойиҳа доирасида 5 та қудуқ бурғиланди.
Магистрал газ қувурларининг электр кимёвий ҳимояловчи воситаларини куз-қишга тайёрлаш жараёнида 807 та катодли ҳимоя станцияси, 258 та трансформатор жамланмаси, қарийб 960 км ҳаво линияси, 60 та чизиқли ажратгич ва 1068 та назорат ўлчов устуни жорий таъмирланди.
Ўтказилган тафтиш, профилактик синов, режим созлаш ва таъмирлаш ишлари ҳамда амалга оширилган ташкилий техник чора тадбирлар натижасида тизимда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 млн.кВт.соат электр энергия кам истеъмол қилинди.