ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик саблячи қизлар Баҳрайнда ўтган Жаҳон кубогида олтин медалларга сазовор бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Қизлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Ўзбекистонлик саблячи қизлар Жаҳон кубогида навбатдаги олтин медалларга сазовор бўлишди
© НОК
Жамоавий дастурда иштирок этган Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова квартети барча рақибларни доғда қолдириб, олтин медалларга сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик саблячи қизлар Жаҳон кубогида навбатдаги олтин медалларга сазовор бўлишди
© НОК
Улар финал беллашувида Болгария жамоасини 45:30 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Эслатиб ўтамиз, яккалик йўналишида кечган баҳсларда Гулистан Пердибаева олтин, Фернанда Эррера эса бронза медалига сазовор бўлган эди.