ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. 2023 йил ноябрь ойи пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг ноябрь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,5 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар учун талаб этилган маблағлар 6 ноябрь кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Ўз навбатида 6 ноябрь кунига қадар пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,4 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 74 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.