ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Фуқаролар 48 дона маданий бойликларни “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасига беғараз топширишди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
“Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасига “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида музей фондига жами 214 дона музей ашё қабул қилинди.
“Музей-қўриқхона фондига қабул қилинган жами 214 дона музей ашёдан 166 донаси музей-қўриқхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига харид қилинган. Қолган 48 донаси эса фуқаролар томонидан беғараз топширилган”, — дейилади хабарда.
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ҳарид қилинган чинни буюмлардан музей-қўриқхонанинг Тошҳовли саройида “Хон саройида фойдаланилган чинни идишлар” ва “Миллий либослар” мавзуларидаги кўргазмалар ташкил этилди.
Маълумот учун, акция Ўзбекистон президентининг 2022 йил 27 майдаги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ ўтказилмоқда.