Ерни кучли магнит бўрони қоплади

Ерда кучли магнит бўрони қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ерда кучли магнит бўрони юз берди. Бу ҳақида Амалий геофизика институти маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“5 ноябрь куни куннинг иккинчи ярмида магнит бўрони қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Охирги 24 соат ичида Ер магнит майдонидаги бузилиш G3 даражага етди, бу беш балллик шкалада кучли даражани билдиради, G5 — экстремал даража ва G1 — заиф.
Шу билан бирга, олимлар душанба куниёқ заиф бузилган магнит майдонни ваъда қилишмоқда.
Душанбага ўтар кечаси кучли қуёш чақнаши туфайли Россиянинг бир қанча ҳудудларида шимол ёғдусини кўриш мумкин бўлди. Шунингдек, Беларусь, Украина ва Қозоғистонда ҳам одамлар шимол ёғдуси ҳодисасига гувоҳ бўлган.
Магнит бўронлари таъсиридан қандай ҳимояланиш керак – мутахассис жавоби