ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ироқнинг Shafaq Newsагентлиги манбасига кўра, шиа гуруҳлари АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига дронлар ёрдамида ҳужум қилишга уринган.
"Иккита дрон кеча ва бугун тонгда Анбар вилоятидаги “Айн ал-Ассад” ҳарбий базасига ҳужум қилди. Иккала дрон ҳам қуролли кучлар томонидан уриб туширилди", — деди у.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, учинчи дрон Суриянинг Ироқ билан чегараси яқинида жойлашган “Эт-Танф” ҳарбий базаси чеккасини нишонга олган, бироқ у ҳам уриб туширилган.