ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Профессор Абдулҳамид Анорбоев бошчилигидаги қадимшунослар Ахсикентда илмий тадқиқотлари натижасида I очиқ осмон музейи объекти пойдеворларини қазиб битирди.
Шу йил август-сентябрь ойларида очиқ осмон остидаги музей учун кенглиги 2,1 метр, чуқурлиги 1,5 метр бўлган, узунлиги 40 метрли пойдевор учун траншея қазилди.
Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди
© Агентства культурного наследия
Унинг жануб-шимол йўналиши 23,5 метрдан бошланган. Бу периметрда IX-XIII асрга оид мудофаа девори мавжуд бўлиб, унинг бошқа бир қисми XIX қазишма объектидан аниқланган.
XIX қазишмасидаги антик ва ўрта аср мудофаа деворлари ҳам табиий тепалик устига барпо этилган бўлиб, бир мунча пайт ўз аҳамиятини йўқотган. Фақатгина XIII асрнинг биринчи чорагида унинг устига унча мустаҳкам бўлмаган мудофаа девори барпо этилган.
“Ўтган октябрь ойида ушбу қазишмадан аниқланган иккинчи шаҳристондан ғарбий рабодга ўтган ер ости сув йўли ва мудофаа деворлари, унга ишлатилган хом ғиштларнинг ҳақиқий ўлчамлари ва ғишт териш услуби аниқланди”, — дейилади хабарда.
Мазкур тадқиқотлар давомида деворнинг 1,2 метр баландликдаги қисми очиб ўрганилди. Унинг остидаги олдинги даврга оид мустаҳкам пахсали девор ўртасидаги масофа 0,8 метрни ташкил этган.
Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди
© Агентства культурного наследия
“Ушбу оралиқ унча зичланмаган қатламдан иборат. Қатлам асосан чиқинди, доначали тупроқ, камроқ миқдорда пишган ва хом ғишт бўлаклари ва тупроқдан ташкил топган. Қатламдан асосан XII асрнинг охири ва XIII аср бошларига оид сополлар аниқланди”, — дейди археолог олим Шукрулло Насриддинов.
Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди
© Агентства культурного наследия
Қазишмалар давомида кўплаб хум ва кўзалар, сопол буюм ва қувурлар, турли даврларга оид тангалар ҳам топилди.
Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди
© Агентства культурного наследия