ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Регистон майдонида “Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони бошланди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги.
Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ва Президент ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори иштирок этди.
“Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони
© Министерство молодёжной политики и спорта республики Узбекистан
Марафонда 40 га яқин давлатдан уч минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
“Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони
© Министерство молодёжной политики и спорта республики Узбекистан
Марафон қатнашчилари 5, 10, 21 ва 42 километр масофани босиб ўтади.
“Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони
© Министерство молодёжной политики и спорта республики Узбекистан